18294

УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финали ўтадиган шаҳарларни эълон қилди

Спорт 21 сентябрь 10:49 1 138

УЕФА 2018/19 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финали ўтадиган шаҳарларни тасдиқлади.

Ташкилот қарорига кўра, 2018/19 йилги Чемпионлар лигаси финали Мадридда, «Атлетико»нинг янги қурилган «Ванда Метрополитано» стадионида ўтади.

Маълумки, Мадрид шаҳри шу пайтгача 4 марта Чемпионлар лигаси финалини қабул қилганди. Бу учрашувларнинг барчаси «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган (1957, 1969, 1980 ва 2010 йилларда).

Озарбайжон пойтахти Бокудаги «Олимпия» стадиони 2019 йилги Европа Лигаси финалига мезбонлик қиладиган бўлди.

Изоҳ билдириш