42404

Россиялик футболчиларга ҳар бир ғалаба учун бериладиган мукофот пули миқдори маълум бўлди

Спорт 20 июнь 9:39 3 000

Россия терма жамоаси аъзолари ҳар бир ғалаба учун 15 минг, дуранг натижа учун эса 7,5 минг евродан пул мукофотига эга бўлади. Бу ҳақида «Чемпионат.соm» хабар тарқатди.

Айтиш жоизки, ушбу мукофотлаш тизими Станислав Черчесов бош мураббий лавозимига тайинлангандан бери амал қилиб келмоқда. Пул мукофоти ўйин қайдномасига киритилган барча футболчиларга берилади.

Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги биринчи учрашувни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турининг дастлабки ўйинида турнир мезбони – Россия терма жамоаси Миср билан учрашди, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Изоҳ билдириш