31858

«Реал» биринчи ўйинда «ПСЖ» устидан зафар қучди (видео)

Спорт 15 февраль 8:53 600

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финали учун Мадриднинг «Реал» клуби илк қадамларни ташлади.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида Франция чемпионатининг етакчиси бўлиб турган «ПСЖ»ни қабул қилган «Қироллик клуби» иродали ғалабага эришди. Ҳисоб парижликлар томонидан очилганига қарамай, кейинроқ «Реал» уч бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Голларнинг иккитаси Криштиану Роналду томонидан урилди.


«ПСЖ» бир йил аввал «Барселона» тўсиғидан ўта олмаганди. Парижда каталонияликлар устидан 4:0 ҳисобида зафар қучган Унаи Эмери жамоаси, меҳмонда 1:6 ҳисобида енгилиб, халқаро майдон билан хайрлашганди. Орадан бир йил ўтиб, Испаниянинг бошқа бир гранди «ПСЖ»ни нимчорак финал босқичида қолдириб кетишга яқин турибди. Жавоб ўйини 6 март куни бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигаси

1/8 финал

14 февраль, чоршанба

«Реал Мадрид» — «ПСЖ» 3:1
Голлар: Адриен Рабьо, 33 (0:1). Криштиану Роналду, 45-пен (1:1). Криштиану Роналду, 83 (2:1). Марсело, 86 (3:1).

Изоҳ билдириш