24273

Месси “Барселона” билан ноодатий шартнома имзоламоқчи

Спорт 21 ноябрь 8:53 1 233

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчи футболчиларидан бири Лионель Месси билан бир умрлик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, томонлар аллақачон ўзаро 2021 йилга қадар шартнома имзолашга улгуришган, бироқ бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот беришни исташмаяпти.

Бундан ташқари, каталонияликлар раҳбарияти Месси билан бир умрлик шартнома имзолаш устида ишлашмоқда.

Бундан олдинроқ Месси ва “Барселона” ўртасидаги янги шартноманинг тузилиши ёки тузилмаслиги сўроқ остида қолиб келаётганди.

Гарчи Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеу Месси билан келишувга эришилганини таъкидлаган бўлса-да, якунда бу хабар ёлғон бўлиб чиққанди.

Месси эса “Барселона”га ўзига хос шартлар қўйишини маълум қилганди. Буни қарангки, Месси жамоаси билан янги шартнома тузишда ўзига хос илтимос билан мурожаат қилди.

Яъни футболчининг янги шартномасида ўзига хос банд киритилади. Унга кўра, Месси “Барселона”ни ўзи хоҳлаган пайтда тарк этиши мумкин. Футболчига шундай ҳуқуқ берилди.

Месси клубдан кетса ҳам, фақат “Ньюэллз Олд Бойз”га қайтишини ва фаолиятини айнан шу жамоада якунлашини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентиналик футбол юлдузи “Барселона” академиясига 2000 йил, аниқроғи 13 ёшида ташриф буюрган. “Барселона” асосий таркибида эса 2004 йилнинг 16 октябрь куни илк марта майдонга тушган.

Изоҳ билдириш