28479

Коутиньони «Барселона»га сотиб юборган «Ливерпуль» мухлислардан қай тариқа узр сўрамоқчи?

Спорт 7 январ 11:32 400

Англиянинг “Ливерпуль” клуби кеча “Барселона”га ўтиб кетган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг футболкасини сотиб олган ҳар бир мухлисга ўзига ҳос чегирма эълон қилмоқчи. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аниқроғи, энди Коутиньонинг футболкасини сотиб олган мухлислар 50 фунтлик чегирмага эга бўлишлари мумкин. Айтиш лозимки, ушбу чегирмалар фақат клубнинг расмий дўконларидагина амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 160 млн евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтган 25 ёшли бразилиялик футболчи АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш