42055

Комил Алламжонов: Кейинги чемпионатда ўзимизнинг терма жамоага мухлислик қиламиз деган умиддаман

Спорт 14 июнь 16:10 271
Фото: Комил Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 2018 йил 14 июнь куни Москва шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлатимиз рахбарига ҳамроҳлик қилаётган Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий саҳифасида қуйидагича хабар қолдирган.

Кейинги чемпионатда ўзимизнинг терма жамоага мухлислик қиламиз деган умиддаман. Ҳозирча эса — Ўзбекистоннинг ифтихори бўлмиш Равшан Эрматовнинг ҳакамлари жамоасига муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, финалда ҳам кўриб қоламиз!

Изоҳ билдириш