38500

Кападзе нафақага кузатиб қўйилди

Спорт 11 май 13:35 383

Бугун, 11 май санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясида Фарғона футболи ривожига узоқ йиллар давомида катта ҳисса қўшиб келган Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Шунингдек, ўзбек миллий анъаналарига мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энди давр ёшларники эканини, ёш мутахассисларга футбол ривожи амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот учун Тоҳир Кападзе бунгача Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳ билдириш