47496

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди

Спорт 14 сентябрь 10:32 201

Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал боксда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни ўзининг олтинчи жангини ўтказади.

Миллий Олимпия қўмитасидан хабар қилишларича Фазлиддиннинг навбатдаги рақиби америкалик Уилберт Лопес бўлади. Ушбу жанг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган. Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ. У профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.

Изоҳ билдириш