39879

Эрдўғаннинг ўғли Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди (фото)

Спорт 24 май 10:24 1 170
Фото: olympic.uz

Хабар бериб ўтганимиздек Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация айни пайтда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.


Меҳмонлар Тошкентдаги диққатга сазовор жойларни айланишди, Сўнгра делегация вакиллари «Ҳазрати Ҳизр» мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни ёд этишди. Билол Эрдоган марҳум Президентимиз ҳаққига қуръон тиловат қилди. Мажмуада Ислом Каримов қабрига гул қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилишмоқда.

Изоҳ билдириш