34952

Бугун “Насаф” ОЧЛ доирасидаги баҳсда “Персеполис”га қарши майдонга тушади

Спорт 2 апрель 11:28 142

Бугун ОЧЛнинг 5-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувни ФИФА ҳаками Али Абдулнаби бошчилигидаги Баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Салмон ва Абдулла Алравоиймилар ёрдам беришади. Исмоил Ҳабиб Али эса захира ҳаками сифатида ишлайди. Ҳакамлар ишини Гонконглик Лам Чи Хо назорат қилади. Учрашув комиссари Али Жаброил, Фаластиндан.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур

“Насаф” (Қарши) – “Персеполис” (Эрон)
02.04.2018. “Марказий” стадион. 19:30

Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)

Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)

Маълумот учун, «Насаф» айни пайтда тўртта учрашувдан сўнг гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турган «Ал Садд» ва «Персиполис» жамоалари ҳисобида 9 очко мавжуд. Умуман очко ишлай олмаган «Ал Васл» эса плей-офф учун курашни тўхтатган.

Биз бугунги учрашувда «Насаф» жамоасига омад тилаб қоламиз!

Изоҳ билдириш