33480

«Барселона» собиқ футболчиси Хави нима учун Ўзбекистонга келмагани маълум бўлди (фото)

Спорт 5 март 14:55 286

Хабарингиз бор, бугун Қарши шаҳрида ОЧЛ 3-тури доирасида «Насаф» – «Ал Садд» учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар клуби Қаршига 3 март куни чартер рейс билан учиб келди. Делегация орасида жамоа сардори афсонавий футболчи Хави йўқ эди, деб ёзади «Оламспорт» нашри.

Ҳозир эса испаниялик маэстро айнан қандай жароҳат сабаб юртимизга келмаганини фотофакт орқали келтирамиз.

Пайшанба куни Қатар чемпионати доирасида «Ал Дуҳайл» билан учрашувда Хави оёғининг орқа мушагидан жароҳат олган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Хави оёғининг мушакларида оғриқ сезган ва унинг ўрнига Акром Афиф майдонга туширилган. Кейинчалик футболчи клуб шифокорлари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг мушакларида жиддий жароҳат борлиги аниқланди. Унинг тўлиқ сафга қайтиши учун 3 ҳафта вақт керак бўлади.

 

Изоҳ билдириш