13623

«Барcелона» Неймар билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

Спорт 24 июль 14:40 329

«Барcелона»ликлар Неймарни бошқа жамоага кетиши мумкинлигидан ҳавотирда ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчисини жамоада ушлаб қолмоқчи. Каталония клуби раҳбарияти Неймарга унинг агенти ҳисобланган отаси салбий тасир ўтказмоқда деб ҳисоблайди.

Раҳбарият ва футболчилар Неймарга «Барcелона» фаолиятини давом эттириш учун энг яхши жой эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек Неймарнинг отаси «ПСЖ»га ўтиш ҳақидаги миш-мишларни тарқатиб, ўғли учун яхшиланган шартнома яратиб беришга ҳаракат қилмоқда, бироқ Каталония клуби футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.

 

Изоҳ билдириш