38460

Арда Туран 16 та учрашувга дисквалификация қилинди

Спорт 11 май 9:45 282

Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» клуби ярим ҳимоячиси Арда Турон 16 ўйинга дисквалифиция қилинди. Бунга унинг мамлакат чемпионати 32-тур доирасида «Сивасспор» га қарши учрашувда (1:1) ҳакамга қилган ножоиз ҳаракатлари учун жиддий жазоланди, деб ёзади«Sports.ru».

Учрашувнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Турон қўшимча дақиқаларда қанот ҳакамини туртгани ва бош ҳакамга билдирган эътирози учун қизил карточка олган эди. Турон лайнсменга ҳужум қилгани учун 10, бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3 ва унга таҳдид қилгани учун яна уч ўйинга четлатилди.

Футболчи, шунингдек, 39 минг лира (9 200 доллар) миқдорида жаримага ҳам тортилган.

Изоҳ билдириш