47608

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Пўлатов WBA Asia камарини қўлга киритди

Спорт Бугун 16:18 1

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ниҳоясига етди.

Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳусниддин Пўлатов яримўрта вазн тоифасида рингга чиқди. Ушбу жангда ҳамюртимизга индонезиялик Сохлан Корал рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳамюртимиз 6-раундда рақибини нокаутга учратди ва WBA Asia камарини қўлга киритди.

Пўлатов профессионал рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14-жангини ўтказди. Ҳамюртимиз жангларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 3 маротаба эса мағлубиятга учраган (3 та нокаут). Индонезиялик боксчининг кўрсаткичлари эса қуйидагича: 24 та жанг, 17 та ғалаба, 7 та мағлубият.

Изоҳ билдириш