35200

38 нафар футболчилар Про-лига мусобақаларидан четлатилди

Спорт 4 апрель 15:35 245

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовларидан мувоффақиятли ўта олмаган футболчилар Про-лига мусобақага қўйилмайди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди. Нормативлар ЎФА Илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан замонавий инновацион технологиялар ёрдамида футболчилардан қабул қилинди.

ЎФА Матбуот хизмати хабарига кўра, Про-лигада иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади.

Жумладан:

“Орол” – 4 нафар
“Ғиждувон” – 2 нафар
“Истиқлол” – 1 нафар
“Хоразм” – 2 нафар
“Шердор” – 6 нафар
“Ёзёвон” – 1 нафар
“Ифтихор” – 2 нафар
“Лабса” – 3 нафар
“Локомотив БФК” – 2 нафар
“Нурафшон” – 4 нафар
“Шўртан” – 1 нафар
“Зомин” – 5 нафар
“Хотира-79” – 5 нафар

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.

Изоҳ билдириш