28402

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи камайтирилди

Иқтисод 6 январь 13:24 1 216

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан ЖШДСнинг ўртача ва энг юқори ставкалари 0,5 фоизга камайтирилди, деб ёзади Norma.uz

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солишнинг 4 даражали шкаласи 2015 йилнинг 1 январидан жорий этилган эди. У ойига ЭКИҲнинг 1 бараваригача даромадларга “ноль” ставка, ЭКИҲнинг 1 дан 5 бараваригача даромадларга –  энг кам ставка, ЭКИҲнинг 5 дан 10 бараваригача даромадларга ўртача ставка ва ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ даромадларга энг юқори ставка ўрнатилишини кўзда тутади.

2018 йил учун солиқ солиш шкаласига биноан (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорга 8-илова):

энг кам ставка илгариги даражада қолади – 7,5 фоиз;
ўртача ставка 0,5 фоизга камайтирилди – 16,5 фоиз;
энг юқори ставка ҳам 0,5 фоизга камайтирилди – 22,5 фоиз.

ЖШДСнинг мазкур ставкаларининг камайтирилиши ўртача ва юқори даражадаги даромадларга эга бўлган тўловчилар учун солиқ юкини пасайтириш имконини беради.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш