46680

Жаҳон банки «Обод қишлоқ» учун қанча инвестиция киритиши маълум бўлди

Иқтисод 29 август 11:41 448

Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами муносабати билан қутлов мактуби йўллади.

Жаҳон банки гуруҳи экспертлари Ўзбекистон ҳукуматига энг муҳим масалалар, жумладан энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, солиқ ва савдо сиёсатини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, мактабгача таълимни ривожлантириш, Иқтисодий кенгашни ташкил этиш ва бошқа соҳалар бўйича кўмаклашиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам равишда ташриф буюрмоқда.

«Мен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг суръати, миқёси ва кўламидан ҳануз чуқур ҳайратдаман. Сизга Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳамизнинг дастлабки босқичларида иштирок этаётгани учун ҳам самимий миннатдорлик билдираман. Сиз ҳам мазкур йўналишдаги етакчи давлат раҳбари сифатида бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимизга шахсан қўшиласиз, деб умид қиламан»дея таъкидлаган Жим Ёнг Ким.

Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда. Бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади, дейилади мактубда.

Изоҳ билдириш