19820

«Воз кечилган» товарлар кимга берилади

Иқтисод 4 октябрь 15:01 475

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 742-сон қарори билан Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маълумот учун: давлат фойдасига воз кечиш — ваколатли шахс товардан воз кечадиган ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказадиган божхона режими.

Товарни мазкур божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси бўйича амалга оширилади. Кейин товарларни топшириш-қабул қилиш ва уларни сотиш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар:

Ҳужжат 25.09.2017 йилда кучга кирди.


Изоҳ билдириш