47854

Ўзбекистонда яна бир пул ўтказиш хизмати ишга тушди

Иқтисод 24 сентябрь 12:01 677

Ўзбекистонликлар учун “Odnoklassniki” ижтимоий тармоғи орқали UzCard пластик карталари ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда тармоқнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Хизмат республиканинг барча вилоятларида ишлайди.

Хизматда пул ўтказмалари тарихини кўздан кечириш имконияти мавжуд бўлиб, карталар рақамларини сақлаб қўйиш (ҳар сафар янгидан киритмаслик учун), ҳамда бажарилаётган операцияларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни билиб олиш мумкин.

Пул ўтказмаларининг энг кам комиссия ҳақи – 0,5% дан 1% гача этиб белгиланди.

Шу билан бирга бугунги кунда кўпчилик мижозлар “Евросеть” компания салонлари ва Western Union орқали пул ўтказмаларни амалга оширадилар.

Шу йил июн ойида Тошкентда Western Union, Money Gram, «Юнистрим», «Контакт», «Золотая корона» тизимлари орқали юборилган пул ўтказмаларини олиш бўйича янги шохобча очилди. У пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги “Буюк Ипак Йўли” кичик банкнинг “Дархон” филиалида ишга тушган.

Сал илгарироқ Ўзбекистон банк хизматлари фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Баходир Мирзаев пул ўтказмалари учун жорий этилган банк дастурлари афзалликлари ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича етакчи бўлганди. Республикага миллиард доллардан ортиқ пул жўнатилган, шулардан 759 миллион ўзбекистонликлардан ва 318 миллион россияликлардан юборилганди. Бир ўтказманинг ўрта қиймати 375 долларни ташкил қилди.

Изоҳ билдириш