48772

Ўзбекистонда пуллик магистрал йўллар қачондан бошлаб қурилади?

Иқтисод 1 ноябрь 15:18 486

Ўзбекистонда пулли автомагистраллар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Унда айтилишига кўра, 2020-йил 1-январдан бошлаб республикада босқичма-босқич равишда пуллик автомагистраллар қурила бошлайди. Пуллик магистралларни давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида қуриш таклиф қилинмокда. Пуллик автомобил йўллар фақат бепул муқобил йўллар бор бўлган йўналишларда пайдо бўлади.

Тадбиркорлар, инвестицион мажбуриятларини кабул килиш эвазига, автомобил йўлнинг бир қисмини олишлари мумкин. Пуллик йўлларда, бепул йўлга қараганда соатига 20 км тезроқ ҳаракатланишга рухсат берилади.

Шунингдек, ишбилармонлар кундузги ва кечки вакт учун ўзгарувчан тарифларни киритишлари мумкин.

Изоҳ билдириш