34994

Ўзбекистонда пластик картадан нақд валютани ечиб олиш операциялари бошланди

Иқтисод 2 апрель 16:03 212

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, конверцион карталардан махсус ўрнатилган банкоматлар орқали нақд валюта ечиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар қилди Asr.Uz мухбири.

Тижорат банкларидан келаётган хабарларга кўра, ҳеч қандай навбат кузатилмаяпти.

Мижозлар карталаридан кўпи билан 500 долларгача пул ечишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори билан Марказий банкка 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш вазифаси топширилганди.

Изоҳ билдириш