45770

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Иқтисод 13 август 13:15 1 309

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 14 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари +7.15 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7790.20 сўмга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса -114.03 сўмга пастлаб, 8888.62 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси -7.89 сўмга арзонлашиб, 115.07 сўмни ташкил этди.

Изоҳ билдириш