33749

Ўзбекистон ва Тожикистон 140 миллион долларлик шартномалар имзолайди

Иқтисод 9 март 10:14 64

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўладиган давлат ташрифи давомида умумий қиймати 140 миллион доллардан ортиқ бўлган 27та шартнома имзоланиши кутимоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ташриф давомида шартномалар сони ошиши мумкин.

“Ўзингиз биласизки, президентимиз конструктив ишлайди ва кўп масалаларни жойида ҳал қилади. Шу сабабли ташриф давомида шартномалар сони ошиши мумкин”, — дейилган хабарда.

Тожикистон ташрифидан катта натижалар кутилмоқда. Улар орасида энг муҳими, икки давлат раҳбарларининг ўзбек-тожик давлат чегарасининг алоҳида бўлаклари бўйича умумий баёноти ва икки мамлакат фуқароларининг ўзаро ташрифлари ҳақидаги шартномалардир.

Ундан ташқари Душанбеда бўлиб ўтаётган бизнес-форум ва Ўзбекистон саноати кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллар бўлган тижорат шартномалари имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар