598

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан савдо ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 9 март куни Саудия Арабистони элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.

«Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди», — деб ёзмоқда ТИВ матбуот хизмати

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар