45145

Ўзбекистон Афғонистонга интернет хизматларини экспорт қилади

Иқтисод Бугун 15:41 1

“Ўзбектелеком” АК ва Афғонистоннинг Afghan Wireless Communication Company (АWCC) телекоммуникация оператори билан интернет хизматлари кўрсатиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақида “Ўзбектелеком” матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар 24 июл куни бўлиб ўтди.

«Учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Ўзбекистон / Афғонистон халқаро чегара пунктларида “Ўзбектелеком” АК ва АWCC тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди. Ушбу битим Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилиш имкониятини беради», – дейилади хабарда.

Музокаралар давомида томонлар шунингдек ўзаро телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ техник ва тижорат масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Изоҳ билдириш