39935

Тошкентда туркиялик инвесторлар иштирокида 6 та замонавий меҳмонхона қурилади

Иқтисод 24 май 16:18 582

Тошкентда туркиялик инвесторлар иштирокида 6 та замонавий меҳмонхона қурилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди. Хабарда айтилишича, Туркия Президентининг мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида ўтказилган Бизнес-форумда туркиялик ишбилармонлар билан умумий қиймати 455,2 млн.долларга тенг бўлган 14 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Мазкур келишувларни ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимликда “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга мувофиқ пойтахтимизда 6 та янги замонавий меҳмонхона барпо этилади.

Шунингдек, тасдиқланган “йўл харитаси”га кўра аҳолини ва пойтахтимиз меҳмонларини бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун савдо ва кўнгилочар масканлар барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Шартномаларда тўқимачилик ва саноатнинг бошқа турлари бўйича бир қатор лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзланган.

Изоҳ билдириш