48827

Солиқ тўловчилар учун 1 январидан қандай енгилликлар яратилади?

Иқтисод 2 ноябрь 14:08 1 536

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда келгуси йили бюджет даромадлари изчил ошиши, солиқ тизимида жорий этиладиган тарихий ўзгаришлар натижасида аҳоли ва бизнесга катта енгилликлар яратилиши таъкидланди.

Хусусан, 2019 йил 1 январдан:

– тушумдан олинадиган мажбурий ажратмаларни тўлиқ бекор қилинади. Бунинг натижасида корхоналарда қўшимча 5,2 триллион сўм даромад қолади.

– жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўлови 25 фоиздан 15 фоизгача туширилиши, фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилинади. Бунинг натижасида аҳоли даромадлари 6,5 фоизга ошади.

– юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача, фойда солиғи 14 дан 12 фоизгача, кичик бизнес субъектлари ягона солиғи 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўм қўшимча маблағ қолади. Умуман олганда, мавжуд 19 та солиқ ва мажбурий тўловлар тури 15 тагача камайтирилади.

Изоҳ билдириш