42859

Пенсиянгиз миқдорини билишни хохлайсизми? Бу жуда осон!

Иқтисод 25 июнь 12:10 1 244

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг молиявий кўмаги, шунингдек “Mobi Tel Inform” МЧЖнинг ташкилий-техник ёрдами асосида Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахсларга SMS-Pensiya интерактив хизмати тақдим этилганлигини маълум қилинди.

Ахборотни олиш учун индивидуал равишда SMS–сўрови талаб қиладиган SMS-хабарлар қуйидагилардан иборат:

1.Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:

Жорий даврга – *7000007*61# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг

Олдинги давр учун – *7000007*61*052018# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.

Бунда,

7000007 – пенсия ва нафақа олувчининг пенсия гувоҳномасидаги шахсий хисоб рақами;

61 –  SMS тизимидаги код;

052018 – талаб қилинган (ўтган) давр учун SMS–маълумот. Ушбу давр SMS- сўров юборилган санадан 3 ой мобайнида бўлиши зарур.

2.Пенсия ёки нафақа тайинланган санани аниқлаш учун – *7000007*63# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.

Ушбу тадбирлардан мақсад, пенсионерларга қўшимча қўлаликлар яратиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган

 

Изоҳ билдириш