45023

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик 20та солиқ тўловчини маълум қилди

Иқтисод 23 июль 9:33 1 165

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан тушумлар улуши ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Республиканинг 20та йирик солиқ тўловчилари Давлат бюджетига тушумларнинг 1/3 қисмини таъминлайди.

Кун.узнинг хабарига кўра, бу 34 фоиздан энг кўп тушум «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормоқда – Навоий (5%) ва Олмалиқ (3,1%).

«Муборак нефтегаз»га 2% улуш тўғри келган бўлса, «ЎзБАТ»га – 1,8%, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи – 1,8%/

Бошқа йирик солиқ тўловчилар орасида Beeline (1,5%), «Шўртан газ-кимё мажмуаси» (1,4%), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Қизилқумцемент» ва «Азиа трансгаз», «Ўзбекэнерго» бор (бари 1,2%дан).

«Шўртаннефтегаз», «Уз кор газ чемикал» ва Ucell 1% улушга эга.

Рўйхат якунида «Ўзбекистон темир йўллари» (0,9%), «Кока-Кола» (0,8%), «Оҳангаронцемент» (0,6%) ва Муборак газни қайта ишлаш заводи (0,5%) қайд этилди.

Изоҳ билдириш