42591

“Milliy” мобил иловаси орқали «VAQF-xayriya jamoat fondi» тўловларини амалга ошириш мумкин

Иқтисод 21 июнь 18:01 218

Энди MILLIY мобил иловасининг «Хайрия» бўлимида «VAQF-xayriya jamoat fondi» тўловларини амалга ошириш имконияти мавжуд!

MILLIY мобил банк орқали ушбу хизмат учун комиссия олинмайди.

Шунингдек, жисмоний шахслар MILLIY мобил иловасидан фойдаланган ҳолда қуйидаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин:

– онлайн-конверсия;
– картадан-картага пул кўчириш (комиссия 0,5%);
– тезкор пул ўтказмалари;
– Ўзмиллийбанк кредитларини қайтариш;
– Ўзмиллийбанкнинг VISA халқаро пластик карточкалари бўйича тўловлар мониторинги амалга ошириш ва балансни текшириш;
– ўзининг депозит ҳисобрақамлари бўйича маълумот олиш;
– UzCard ва VISA пластик карточкаларини блокка қўйиш ва блокдан чиқариш;
– мобил алоқа, телефония, интеренет провайдерлар, коммунал хизматлар, интернет ресурслар, телевидение учун тўловлар ҳамда бюджет тўловлари;
– онлайн-омонатлар;
– нотариус, ФҲДЁ ва паспорт идораси хизматлари учун тўловлар;
– темир йўл чипталарини ҳарид қилиш.

Қўшимча маълумотларни (0-371) 148-00-10 телефон рақами орқали ёки банкнинг www.nbu.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш