18236

Марказий банк тадбиркор ва фермерларга валютани нақд олишга рухсат берди

Иқтисод 21 сентябрь 8:38 943

Ўзбекистон хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

«Чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига ўз маблағларини эркин тасарруф қилишларини кафолатлаш мақсадида, уларнинг банк ҳисоб рақамидан чет эл валютасини нақд кўринишида олиш ҳуқуқи берилди», — дейилган Марказий банк хабарида.

Банк хабарига кўра, ушбу ислоҳотлар Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5177-сонли фармонини ижро этиш мақсадида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон нақд валюта сотишни бир неча ойдан сўнг, босқичма-босқич очади деган эди.

Изоҳ билдириш