40561

Лондон биржасига сўмдаги облигациялар жойлаштирилди

Иқтисод 30 май 15:34 299

18 май куни Лондон фонд биржасига (London Stock Exchange) Халқаро молия корпорациясининг (ХМК, IFC) Samarkand Bonds деб номланган ўзбек сўмидаги облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Облигацияларнинг умумий ҳажми 80 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари) бўлиб, ёпилиш муддати икки йилни, купон ставкаси — 9,5 фоизни ташкил этади. Бу халқаро капитал бозорида ўзбек сўмидаги қимматли қоғозли илк келишувдир.

Облигацияларни сотиш бўйича шартнома Европанинг активларни бошқариш соҳасидаги учта банки билан имзоланди. Шартномаларни тузиш мажбуриятини ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди.

Облигация шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg тизимига жойлаштирилган.

Изоҳ билдириш