43824

GM Uzbekistan Тожикистонга қанча автомобиль экспорт қилгани маълум қилинди

Иқтисод 5 июль 9:18 340

Бугунги кунгача GM Uzbekistan Тожикистонга қиймати 1,3 миллион доллардан ортиқ бўлган автомобиллар экспортини амалга оширди. Бу ҳақида «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

2017 йили Душанбе шаҳрида ташкил қилинган Made in Uzbekistan кўргазмаси ва Ўзбекистон–Тожикистон бизнес-форуми доирасида ўзбек автомобили Тожикистонда илк бор намойиш этилган.

2017 йилнинг сентябрь ойида Тожикистонда Ravon салони ташкил қилиниб, Damas, Labo, Spark, Cobalt, Gentra ҳамда Nexia русумли автомобиллар савдоси йўлга қўйилди.

Тожикистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўзбек автомобили савдосини амалга оширувчи автосалонлар очилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш