19984

Энди хорижга 30 килограммгача оғирликда посилка жўнатиш мумкин

Иқтисод 5 октябрь 15:00 487

«Ўзбекистон почтаси» АЖ 5 октябрдан бошлаб бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлигини 30 кг.гача оширди. Бу ҳақида «Ўзбекистон почтаси» ахборот хизмати маълум қилди.

«Шу кунга қадар бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 20 кг гача қабул қилинган ва жўнатиб келинган эди. Энди эса мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 30 кг гача оширилди», дейилади хабарда.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ 1994 йилдан бошлаб Бутунжаҳон почта иттифоқининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади ҳамда шунга асосан барча давлатлар билан халқаро почта алмашинувларини амалга ошириб келади.

Изоҳ билдириш