17026

«Чиройли» авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукцион бошланди

Иқтисод 5 сентябрь 15:54 2 620

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди. Бу ҳақида биржа матбуот хизмати маълум қилади.

Электрон аукцион савдолар айни пайтда Интернет глобал тармоғида тест режимида ишга туширилган биржанинг avtoraqam.uzex.uz янги веб-сайтида амалга оширилади.

Авторақамларни савдоларга қўйилиши ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Уларни биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича малакали ўқитиш мақсадида ЎзРТХБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудларига қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкиллаштирилди.

«Электрон савдоларни янги механизми, биржанинг бошқа савдо платформалари каби очиқ-ойдинлик, ошкоралик, рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилларига асосланган», – дея таъкидланади UZEX хабарида.

Изоҳ билдириш