48785

Бугундан ойликлар ошди

Иқтисод 1 ноябрь 16:17 1 616

Президентнинг тегишли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенция, стипендия ва нафақалар миқдори 10% га оширилди.

Натижада энг кам:

иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз,  2018 йил 30 октябрь​ ҳолатига:

Энг кам иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 360 460 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 221 190 сўм эди.

Изоҳ билдириш