17888

Британияда инфляция даражаси максимумга етди

Иқтисод 14 сентябрь 14:54 405

Британияда    инфляция даражаси  августда беш йиллик  максимумга етди.  Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги ўтган йилги қарори фунт стерлингнинг қадрсизланишига олиб келди, натижада истеъмол молларининг нархи сезиларли равишда кўтарилди.

Хусусан Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, август ойида истеъмол нархлари индекси – CPI ўтган йилга нисбатан 2,9% га ўсди. Сўнгги бор бундай кўрсаткичга ушбу индекс 2012 йилда етганди.

Инфляция сабабли Англия Банки  асосий фоиз ставкасини ошириши эҳтимоли бор.

Иқтисодчиларнинг фикрича, инфляция октябрда 3,1%лик чўққига чиқиши ва кейинги йил, яъни фунтнинг арзонлашуви эффекти анча камайганидан сўнг яна пастлаши мумкин.

Изоҳ билдириш