36592

“BankExpo 2018” миллий кўргазмасида Ўзмиллийбанк ўзига хос стэнд билан ажралиб турибди (фото)

Иқтисод 20 апрель 14:54 224

“BankExpo 2018” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси ҳам профессионаллар орасида, ҳам банк-молия институтлари ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчилар орасида самарали мулоқотни ташкил этишда муҳим воқеадир.

“BankExpo” кўргазмасининг ўтказилиш йиллари давомида мустақиллик йилларида мамлакатимиз банк-молия соҳасида эришилган улкан натижаларни намойиш этиш учун обрўли платформа сифатида шаклланди.

Кўргазмадаги ўзаро мулоқот банк ва молия институтлари учун самарали тажриба алмашиш, банк ва молия секторини янада ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий ускуналар, технологиялар ва ечимлар масалалари бўйича ахборот алмашиши, банк-молия соҳасини янада ривожлантириш имкониятини бермоқда.

Ана шундай молия муассасаларидан бири Ўзмиллийбанк. Қайд этиш лозимки бу йилги Банк-молия хизматлари, ускуна ва технологиялар намойиш этилаётган кўргазмада Ўзмиллийбанк 8 метр баландликдаги ўзига хос стэнд билан ажралиб турибди. Замонавий технологиялар ва миллийликка асосланган стэндга ташриф буюрувчилар банк томонидан тақдим этилаётган хизматлар билан яқиндан танишиш имконятига эга бўлишмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар мазкур стэнд орқали бемалол ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишлари мумкин. Банк ходимлари молия муассаса томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган янги банк хизматлари ҳақида маълумотлар беришмоқда. Бундан ташқари стэндга ўрнатилган монитор орқали ҳам Ўзмиллийбанк фаолияти билан кенгроқ танишиш имконияти яратилган. Шу ўринда қайд этиш керакки 2018 йилдан бошлаб банк кредит фоизларини пасайтирди. Яъни эндиликда жисмоний шахслар учун 20%дан, юридик шахслар учун 18%дан юқори бўлмаган йиллик фоиз ставкаларда кредитлар ажратилмоқда. Бугунги кунда жисмоний шахслар учун истеъмол ва автокредитлар, юридик шахслар учун айланма маблағларини тўлдириш ва тижорат кредитлари тақдим этилмоқда. Бундан ташқари банкнинг мобил иловаси янада мукаммаллаштирилди.

Кўргазма доирасида шунингдек, банк хизматлари, мижозлар учун имтиёзлар ва чегирмалар ҳақида маълумот бериш мақсадида банк мутахассислари томонидан тақдимот ўтказилди.

Изоҳ билдириш