28059

2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди

Иқтисод 1 январь 23:24 1 938

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 декабр куни «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,9 фоиз даражасида режалаштирилмоқда (2017 йилда бу кўрсаткич — 5,5 фоизни ташкил этган), инфляция эса 12,4–13,4 фоиз даражада бўлиши кутилмоқда. Ўсиш ҳажми саноат ишлаб чиқаришда — 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришда — 4 фоиз, капитал сармояларда — 6,5 фоиз, чакана савдо айланмасида — 5,6 фоиз миқдорда бўлиши прогноз қилинмоқда.

Давлат бюджетининг профицити илк марта ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз бўлиши кутилмоқда. Ҳолбуки, 2017 йил ва ундан аввалги йилларда давлат бюджети 1 фоизлик дефицит билан тасдиқланар эди.

2018 йилда Ўзбекистон давлат бюджетининг асосий параметрлари

Даромадлар, млрд. сўм (давлат мақсадли фондлари иштирокисиз) — 62.229,5

Бевосита солиқлар — 12.805,4

Юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқлар — 2.510,9
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТдан ажратмалар — 1.907,6
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТдан ажратмалар — 2.110,5
Жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари — 5.198,8
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқ — 1.077,6

Билвосита солиқлар — 33.404,3

Қўшилган қиймат солиғи — 22.019,4
Акциз солиғи — 8.343,8
Божхона божи — 1.415,3
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ — 1 323,2
Абонентлик рақамини ишлатганлик учун тўлов — 302,5

Ресурсга доир тўловлар ва мулк солиғи — 9.714,5

Мол-мулк солиғи — 2.158,9
Ер солиғи — 1.266,6
Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ — 6.203,1
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 85,9
Қўшимча фойдадан солиқ — 1.367,7

Бошқа даромадлар ва солиққа оид бўлмаган бошқа тушумлар — 4.937,6

Давлат мақсадли фондлари (Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл фонди, Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди, Бандликка кўмаклашиш давлат фонди, давлат мулкларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар фонди) — 31.451,9

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди даромадлари — 5.463,5

Харажатлар, млрд. сўм (давлат мақсадли фондлари иштирокисиз) — 62 170

Ижтимоий харажатлар — 35.034

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар — 34.664

таълим — 19.504,3
шундан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар — 1.077,2
Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий ўқув юртларини қўллаб-қувватлаш фондига — 110,6
соғлиқни сақлаш — 9.562
шундан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар — 803,6
маданият ва спорт — 1.165,4
фан — 389,3
шундан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар — 26,5
ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва конпенсация учун пул тўловлари — 3.150,8
жамоат ишларини ташкил қилиш — 714
Турар жой биноларини қуриш дастурини биргаликда молиялаштириш учун иштирокчи банкларига кредит линияси — 370

Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун харажатлар — 15

Иқтисодиётга харажатлар — 6.957,8

улардан сув хўжалигининг эксплуатацион харажатлари — 2.741,8
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондига йўналтириладиган маблағлар — 528,3
давлат эҳтиёжлари учун кам ҳосилли ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун мақсадли маблағлар — 330
аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича ишлар — 1.116,4
табиатни муҳофаза қилиш ишлари — 307,1
уйжой-коммунал ишлар — 230,3
ичимлик сув таъминоти тизимини ривожлантириш — 584,7
Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар (Молиялаштирилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди орқали амалга ошириладиган давлат ривожлантириш дастурига қўшилган лойиҳалар) — 3.047,6

Давлат ҳокимияти органлари, бошқарув, адлия ва прокуратурани таъминлаш — 2.189,8

Суд органларини таъминлаш — 219,7

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органларини таъминлаш — 640,5

Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди, Қорақалпоғистон республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳри бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондлари — 520,2

Бошқа харажатлар — 13.545,4

Давлат бюджети профицити — 59,5

Давлат мақсадли фондлари харажатлари — 31.451,9

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди харажатлари — 8.979

Изоҳ билдириш