40233

2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларига ажратилган маблағ ҳақида маълумот берилди

Иқтисод 29 май 10:24 607

2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 35 трлн 034 млрд (4,3 млрд АҚШ доллари) сўм ажратилган бўлиб, шундан 68 фоизи иш ҳақи тўловлари учун йўналтирилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бюджет ташкилотларниниг ойлик маоши учун бир йилда ажратилган жами маблағ 23 трлн 754 млрд 500 млн сўмни (айни вақтдаги курс бўйича 2,97 млрд АҚШ доллари) ташкил қилган.

Жумладан, иш ҳақи тўловлари қуйидагича тақсимланган:

халқ таълимига – 12 169,8 млрд сўм;

олий ва ўрта махсус таълимга – 4 007,9 млрд сўм;

соғлиқни сақлашга – 6 835,3 млрд сўм;

маданият ва спортга – 741,5 млрд сўм.

Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари (базавий) тариф ставкаларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловлардан иборат. Бу борада батафсил вазирлик ахборотида маълум қилинган.

Изоҳ билдириш