Аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,3 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (12,7 миллион сўм) ҳамда Навоий (9,1 миллион сўм), Бухоро (6,7 миллион сўм), Тошкент (6,1 миллион сўм) ва Сирдарё (5,8 миллион сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилди Аҳоли жон бошига умумий даромаднинг энг юқори реал ўсиш суръати Хоразм вилоятига (16,8 фоиз) тўғри келади.

Шунингдек, Андижон (14,7 фоиз), Сурхондарё (14,5 фоиз), Наманган (13,7 фоиз), Самарқанд вилоятларида (11,5 фоиз) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (11,1 фоиз) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиш суръатлари республика даражасидан юқорини ташкил этган.