48999

Яна бир вилоят прокурори лавозимини тарк этди

Ўзбекистон 9 ноябрь 9:57 1 136

Сурхондарё вилояти прокурори эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Бу ҳақда вилоят Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят прокурори Ўктам Абдуллаевич Саидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Ўктам Саидовнинг ўрнига Улуғбек Бердиқобилович Қосимов вилоят прокурори этиб тайинланган.

Маълумот ўрнида, Улуғбек Қосимов шу кунгача Денов тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Изоҳ билдириш