33884

Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон 12 март 11:41 252

15 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистоннинг йилини очилиш маросимида иштирок этади. Икки давлат раҳбарлари санъат усталари гала-контцертига ташриф буюрадилар.

Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати “Facebook”даги расмий саҳифасидаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари учрашиши кутилмоқда.

Куннинг охирида икки давлат раҳбарларининг санъат усталари иштирокидаги концерт дастурига ташрифи ҳам кутилмоқда.

Тантанали маросимда Ўзбекистоннинг катта делегацияси иштирок этади. Унда 190 га яқин киши – Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари иштирок этади. Контцертдан ташқари, тасвирий санъат ва қўл санъатлари кўргазмаси ҳам режалаштирилган, деб хабар беради Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

Изоҳ билдириш