46017

Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор янги лавозим тайинлови рўй берди

Ўзбекистон 16 август 13:13 966

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинди.

Хусусан, подполковник Илҳом Сайфутдинович Абдуллаев – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи;

полковник Улукберди Нарзуллаев – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Атамурад Бахтиярович Ахмедов – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Икром Рустамжонович Тиллаев – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Изоҳ билдириш