39150

Энди банкка кириш учун паспорт талаб қилинмайди

Ўзбекистон 17 май 22:16 208

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар бермоқда.

Банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотди.

Эндиликда, мижозлар банк муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз тижорат банкларининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз киришлари мумкин.

Изоҳ билдириш