Фестиваль дастурига автонамойиш, ҳарбий техника ва қуролланиш намойиши, кўчадан тантанили марш ўтиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда узоқ масофага югуриш киради.

Мамлакатнинг барча куч тузилмалари ҳарбий оркестрлари, Қуролли Кучлар марказий қўшиқ ва рақс ансамбли, шунингдек, ИИВ ва Чегара қўшинлари ансамбллари чиқиши режалаштирилган.

Фестивальда дала ошхонаси ишлайди.

Тадбир Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва Ватан ҳимоячилари байрамининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.