13 июнь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг 68-конгрессида 2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи учун курашаётган даъвогарларнинг натижалари эълон қилинди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 134 овоз, яъни жами овозларнинг 67 фоизини қўлга киритган АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари ушбу мусобақани ўтказиш ҳуқуқига эга чиқишди. Даъвогарлардан яна бири Марокаш эса эса 65 та овоз тўплашга муваффақ бўлди.