37868

Наманганда Hyundai автомобиль заводи қурилади

Ўзбекистон 3 май 13:28 9 932

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида  Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Наманган вилоятида ҳам автозавод қурилади. Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев Норин туман ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kun.Uz

Давлат раҳбари Наманган вилоятидаги айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.

Президент Наманганнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш учун Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси имкониятларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилиши, шунингдек Наманган вилоятида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилишини таъкидлаб ўтган.

“Наманганда минтақадаги энг катта автомобиль заводи қурилади. Олдиндан айтишим мумкин бу – Hyundai бўлади. Андижонликларга мақтанмай туринглар!”, – дея ҳазил қилди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ билдириш