Бугун яъни 15 март куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат, дейилади хабарда.