Google компанияси рахбарияти камерага эга бўлган кепкани ишлаб чиқариш хуқуқини берувчи патентни қўлга киритганликлари хақида баёнот беришди. Ишлаб чиқарувчилар ушбу махсулотни ишлаб чиқаришда камерани кепканинг соябон қисмига жойлаштиришган.
Google компаниясининг хабарига кўра ушбу махсулот видеороликларни транслация қилиш учун керак бўлади. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра ахборат алмашинуви симсиз алоқа воситасида ишловчи мобил қурилма ёрдамида амалга оширилади.